Моуриньо барибир ўйнатмайди! "Реал"дан Эндрикни икки жамоа сўраяпти
Бразилиялик ёш ҳужумчи қишда «Реал»ни тарк этиши мумкин
«Реал» ҳужумчиси Эндрикни қишки трансфер ойнасида икки етакчи италия клуби қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда UOL Esporte нашри хабар берди.
Манбага кўра, футболчи учун курашга «Рома» ва «Милан» киришган. Эндрикнинг ўзи ҳам бошқа жамоага ўтиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр экани айтилмоқда. У қишда ижара асосида кетишни истаяпти.
Ёш бразилиялик бу мавсумда деярли майдонга тушмаяпти. Жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо унга ҳозирча ишонч билдирмаётгани қайд этилган. Эндрик ҳисобида фақат битта ўйин бор, унда у майдонда атиги тўрт дақиқа ўйнаган, холос.

Изоҳлар (0)