Моуриньо "Реал" раҳбариятидан бошқача ўйнайдиган янги ҳужумчи сўради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринью жамоада Гонсало Гарсияни сақлаб қолишни истаган эди. Аммо ҳужумчи ўз хоҳиши билан клубдан кетишни сўради – у «Фулхэм» сафига ўтиб, у ерда асосий таркибда мунтазам майдонга тушишни мақсад қилган.

SORE нашри маълумотича, Гарсия кетганидан сўнг Моуринью клуб раҳбариятига расмий равишда мурожаат қилган. У янги ҳужумчи олиб келишни сўраган ва бунда бир қатор аниқ талабларни белгилаб берган. 

Мураббийга рақиб жарима майдонида кураша оладиган, ҳимоячиларга босим ўтказа оладиган ва устунликка эга бўладиган форвард керак. Энг муҳим мезонлардан бири сифатида у ҳаводаги курашда, яъни иккинчи қаватда ишончли ўйнай олишни қайд этган.

«Реал» раҳбарияти ҳозирча турли номзодларни кўриб чиқмоқда ва бозорда муносиб вариант изламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!