Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Моуриньо Винисиусни "Реал" асосий таркибидан чиқариб ташламоқчи

Бу юлдуз сўниб бормоқда

«Реал Мадрид»нинг вингери Винисиус Жуниор жорий мавсумни унчалик ишончли бошламади.

Бразилиялик футболчи ҳозирча ўзининг энг яхши спорт формаcидан анча йироқ, деган фикрлар кўпайган. Ушбу мавсумда «Қироллик клуби» сафида майдонга тушган саккиз ўйинда Винисиус фақат бир бор гол урди ва учта голли узатма амалга оширди. 

Madrid Universal нашри маълумотича, агар яқин ўйинларда унинг ўйини сезиларли даражада яхшиланмаса, футболчи асосий таркибдаги ўрнидан айрилиши мумкин. 

Жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо 26 ёшли юлдуздан жиддий ўзгариш кутаётгани ва зарурат бўлса кескин қарорлар қабул қилишга тайёр экани айтилмоқда.

Шанба куни «Реал» Ла Лиганинг саккизинчи тури доирасида ўз майдонида «Вильярреал»ни қабул қилади. Ҳозирги пайтда мадридликлар турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Барселона»дан олти очко орқада қолмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ