Моуриньо Абрахамни “Челси”га олиб кетмоқчи
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг асосий тўпурари Тэмми Абрахамнинг “Челси”га қайтиш имконияти ҳақидаги саволга ҳазил билан жавоб қайтарди.
- Абрахам оммавий ахборот воситалари уни муҳокама қилишларига ва “Челси”дек буюк клуб билан боғлай бошлаганларига лойиқ ўйин кўрсатди.
У жамоамизга керак. Аниқроғи, Абрахам биздан қарздор, чунки унинг фаолиятини қатқариб қолдик ва ўзини янги даражага кўтардик.
Табиийки, агар клубимиз унинг талабларига жавоб берса, ҳужумчи вазиятни ўзгартириши шарт эмас. Лекин Абрахамнинг “Челси”га қайтишини истисно қилолмайман, чунки у мен билан бирга Лондонга кетиши мумкин, - деди Жозе Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, “Челси” клубида келаси ёз ўз тарбияланувчисини 80 миллион евро эвазига қайта сотиб олиш ҳуқуқи бор ва лондонликлар бу имкониятдан фойдаланишни режалаштирмоқда.
Фикрлар