Моуриньо Аморим МЮдан кетишига муносабат билдирди

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо "қизил иблислар" сафидаги ҳамюрти Рубен Аморимнинг истеъфоси ҳақидаги саволга жавоб қайтарди. Манкунианлар 5 январь, душанба куни Аморим билан ҳамкорликни тўхтатганини эълон қилди.

Tecno

- Рубен Аморим ишдан бўшатилди. У бошидан кечирган вазиятни тушунасизми?

- Ҳар бир мураббий ўзи учун ўзи жавоб беради. "Манчестер Юнайтед"даги фаолиятимни яхши биламан. Албатта, кетишим сабабини ҳам биламан. Аммо ҳар қандай клубдан кетаётганимда, эшикни ёпаман, нима бўлганини изоҳламайман, четдан туриб таҳлил қилмайман.

Бир эшикни ёпаман, кейин иккинчиси очилади. "Манчестер Юнайтед"дан кетганимда шундай бўлганди. Тарих ўша ерда қолди, рақамлар ўша ерда қолди, мен қўлга киритган учта АПЛ медали уйга қайтди, холос.

Шу бир ярим йил, тахминан 14 ой ичида Рубен билан содир бўлган ҳолатни фақат Рубеннинг ўзи таҳлил қила олади. Билмадим, у вазиятга ўз нуқтаи назарини эълон қиладими ёки йўқми", - дея Моуриньонинг сўзларини келтиради A Bola.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!