Моуриньо баҳона қилишни бошлади
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо римликларнинг бюджети Италиянинг бошқа жамоаларига қараганда пастроқ эканлигини айтди.
“Ўтган мавсум биз ҳеч ким кутмаган ишни қилдик. Бу мавсумда ҳам яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз. Аммо бизнинг бюджетимиз рақобатчиларимизга қараганда жуда пастроқ.
Трансфер бозорида биз бор йўғи 7 миллион евро сарфладик. Лекин фақат сифатга ишладик деб ўйлайман. Жамоада иштиёқ бор. Кўрамиз, бу мавсум қандай ўтар экан?!”, - дея Моуриньонинг сўзларини келтиради “Football Italia” нашри.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум “Рома” Конференциялар лигаси ғалаба қозонди.
Фикрлар