Моуриньо “Барселона” футболчисини чақирди

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо А Сериянинг сўнгги ўйинларидан бири – “Сассуоло”га қарши баҳсда хатога йўл қўйган Рик Карсдорпни кескин танқид қилиб, жамоадан ҳайдаган эди.

Португалиялик мутахассис нидерландиялик ўнг қанот ҳимоячиси ўрнини “Барселона” вакили Эктор Бельерин эгаллашини истаяпти.

Таниқли журналист Николо Скира римликлар испан ҳимоячисининг амалдаги шартномаси якунланишига ярим йил қолганини инобатга олиб, уни каталонияликлардан сотиб олмоқчи эканини маълум қилди.

27 ёшли Бельерин “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. Лекин 2011 йили асосий таркибдан жой тегмагани боис, Каталонияни тарк этган. Шу ёзда эркин агент сифатида собиқ клубига қайтганди.

Шунга қарамай, Бельерин ҳозир ҳам асосий таркиб ўйинчисига айлана олмаяпти. У ҳозиргача бешта баҳсда қатнашиб, жами 321 дақиқа ўйнади холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!