Моуриньо "Бавария" вингерини таркибда кўришни хоҳлаяпти

  • 8 июль, 18:52
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
CHERY AUTO

"Фенербахче" Туркия чемпионлиги учун "Галатасарой" билан рақобатлашиш мақсадида таркибини жиддий равишда кучайтирмоқчи.

"Hurriyet" нашрининг хабар беришича, жамоа "Бавария"нинг қанот ҳужумчиси Кингсли Команга қизиқиш билдирмоқда. Бу футболчини жамоага қўшиб олишни "Фенербахче"нинг бош мураббийи Жозе Моуриньо қатъий талаб қилмоқда.

Дастлаб ижара масаласи кўтарилган бўлса-да, тўлиқ трансфер имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда. Трансфер нархи 40 миллион еврогача етиши мумкин.

Таъкидланишича, "Бавария" яхши таклиф тушган тақдирда 29 ёшли Команни сотишга тайёр.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!