Моуриньо: Биринчи шу футбочини оламиз!

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо трансферлар вақтида биринчи бўлиб қайси футболчига эътибор қаратилишини маълум қилди.

Португалиялик мутахассис ярим ҳимоя ва ҳимояни мустаҳкамлашни мақсад қилган. Шу боис, Моуриньо асосий нишон сифатида “Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Танги Ндомбелени белгилади.

Жозе ўтган мавсумда лондонликларни бошқаргани учун франциялик футболчининг имкониятларини жуда яхши билади. Ндомбеле “Тоттенхэм” тарихидаги энг қиммат футболчи ҳисобланади. Шунга қарамай, у Лондонни тарк этишга тайёр.

“Тоттенхэм” 24 ёшли футболчини 50 миллион еврога қўйиб юборишга рози бўлиши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!