Моуриньо бу футболчини олиб қолишни талаб қиляпти
“Рома” раҳбариятининг универсал ҳужумчи Николо Дзаньоло билан янги шартнома бўйича музокаралари сентябрь ойида тўхтаб қолган эди.
Жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб мутасаддиларидан 23 ёшли футболчи билан тезроқ битим тузишни сўраяпти.
“Рома” навбатдаги музокараларни январда қайта тиклаши мумкинлиги айтилмоқда. Дзаньолонинг ўзи келажагига ойдинлик киритилишини истаяпти. Чунки бу ўйинчига бир неча жиддий клуб даъвогарлик қилмоқда.
Дзаньоло 2018 йилдан бери “Рома” шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг 30 июнида якунланади.
Фикрлар