Моуриньо Бундеслигадан футболчи кутяпти

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо майдон марказидаги устунликни таъминлаш учун тажрибали ярим ҳимоячини олмоқчи.

Португалиялик мутахассисга Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” жамоаси ярим ҳимоячиси Денис Закариянинг номзоди маъқул келмоқда.

Аввалроқ, бу футболчига “Арсенал” ҳам жиддий қизиқиш билдирган.

Швейцариялик ярим ҳимоячи ўтган мавсумда Бундеслигада 32 та ўйинда майдонга тушиб, биттадан гол ва голли пас муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!