Моуриньо “Эмполи”га қарши қайси ҳужумчи ўйнашини ҳал қилди!

Иккита кетма-кет мағлубиятдан кейин “Рома”ни А Серия доирасида муҳим учрашув кутиб турибди. Жозе Моуриньо шогирдлари 12 сентябрь куни “Эмполи” меҳмони бўлади ва пойтахтликларни бўлажак баҳсда фақат ғалаба қониқтиради.

Айни пайтга қадар Моуриньони ҳужум чизиғидаги вазият қийнаб келаётган эди. Тэмми Абрахам Удинеда жароҳат олгач, Болгарияда “Лудогорец”га қарши ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

Асосий ҳужумчи сифатида Пауло Дибала ҳаракат қилган бўлса, унга ёрдамлашиш учун илк дақиқалардан майдонга тушган Андреа Белотти ўзига билдирилган ишончни оқлай олмади. Унинг ўрнига тушган Элдор Шомуродов гол уриб, ҳужумчилар орасида энг яхши тайёргарликка эга эканини кўрсатди.

Шунга қарамай, Жозе Моуриньо Пауло Дибалага қайси форвард шерик бўлиши ҳақида бош қотираётган эди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Тэмми Абрахам жароҳатидан қутилиб, Моуриньо машғулотларига қўшилган. Португалиялик мутахассис “Эмполи”га қарши баҳсда Тэмми Абрахам ва Пауло Дибала хизматидан фойдаланиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!