Моуриньо: Энди Россия учун деярли кучли рақиб қолмади

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Россия терма жамоасининг ЖЧ-2018даги иштироки ҳақида тўхталиб ўтди.

“Энди ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ҳозир футболчилар бахтли, улар бутун мамлакатга қувонч улашаётганликларини ҳис қилишмоқда. Россия терма жамоасининг кучли рақиблар билан ўйнашига энди ҳожат қолмади. Боиси, аксарият фаворитлар уйига жўнаб кетишди. Улар орзу қилишлари ва буни амалга оширишлари мумкин. Хорватия билан ярим финал учун курашса бўлади”, - дейди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Россия кеча турнирнинг 1/8 финалида Испания терма жамоасини пенальтилар сериясига кўра мусобақадан чиқариб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!