Моуриньо: Эндиги мақсад шу футболчини ушлаб қолиш

“Рома” раҳбарияти ёзги трансферлар мавсумида таркибини сезиларли даражада кучайтириб олди. Энди Жозе Моуриньо “рома” футболчилари орасида ўзига маъқул келган ўйинчиларнинг шартномасини узайтиришга эътибор қаратмоқда.

Биринчи навбатда, клуб мутасаддилари 23 ёшли универсал ҳужумчи Николо Дзаньолони янги битимга кўндириши талаб этилади.

Италиялик футболчига ёзда “Ювентус” жиддий ҳужум қилди. Қолаверса, Англия премьер-лигаси грандлари ҳам Николони ўз сафига қўшиб олиш учун кураш олиб борди.

“Рома”нинг Дзаньоло билан амалдаги битими 2024 йилнинг ёзида тугайди. Футболчини келишувни узайтиришга кўндирмоқчи бўлаётган клуб раҳбарияти ҳозирги маошини сезиларли даражада кўтармоқчи.

Римликлар бир неча позицияни ёпа оладиган ўйинчига ҳар мавсум учун 4,2 миллион евро таклиф қилмоқда. Аслида бошқа клублар ҳам унга бундан кўп маош бериши мумкин. Николонинг ўзи Жозе Моуриньо билан мустаҳкам алоқалар борлиги учун ёзда бошқа жамоалар таклифини қабул қилмаганини билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!