Моуриньо фаолиятини “Атлетико”да давом эттиради

Монтевидеонинг “Расинг” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган истеъдодли ҳимоячи Альваро Моуриньо фаолиятини Европага кўчирадиган бўлди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг таъкидлашича, уругайлик футболчини Мадриднинг “Атлетико” клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Моуриньо “Насьональ” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. Профессионал фаолиятини 2022 йили “Расинг” клубига ўтганидан кейин бошлади.

Ҳимоя марказида ишончли ўйнай оладиган 21 ёшли футболчи жорий мавсумда 14 та учрашувда майдонга тушди. Унинг трансфери 500 минг еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!