Моуриньо ҳаммаси яхши бўлишига ишонмоқда

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛдаги омадсиз старт ҳақида гапириб ўтди.

“Мен ҳали чемпионат бошланмасидан олдин бу мавсум қийин кечишини айтгандим. Биз икки марта мағлуб бўлдик, лекин олдинда яна 35та ўйин бор. Аниқ мақсад? Дастлаб “Бёрнли”ни ютиш, кейин “Уотфор”ни мағлубиятга учратиш. Мана бизнинг мақсадимиз. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонмоқчимиз.

Ўтган мавсум биз фантастик стартни кўрсатган эдик. Дастлабки 3та ўйинда 10та гол уриб 9 очкони қўлга киритгандик. Лекин кейин 2та ўйинни бой бериб қўйдик. Балким бу сафар 2та ўйинда мағлуб бўлиб, ғалабали сериямиз энди бошланар”, - дейди 55 ёшли португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, МЮ премьер-лиганинг ўтган 3та туридан фақат 1тасида ғалаба қозонди, қолган 2тасида эса мағлуб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!