Моуриньо ҳайдаётган футболчига гранд клуб оғиз солмоқда

Бош мураббий Жозе Моуриньога ёқмай қолган Деле Алли қишки трансферлар мавсумида “Тоттенхэм”ни тарк этадиган бўлди.

Португалиялик мутахассис Англиянинг энг иқтидорли футболчиларидан ҳисоблаган Аллини захирага михлаб қўйган ва унга умуман имкон бермоқчи эмас. Аслида Жозе ҳар қандай жамоада ҳам юлдуз ўйинчиларни шу аҳволга солиши кўп маротаба кузатилган.

Деле Аллига  айни пайтда ПСЖ жиддий қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг ўзи клубдаги вазиятни ўнглаш ёки уни қўйиб юбориш масаласида “Тоттенхэм” раҳбариятига мурожаат қилди. 2015 йилдан бери “Тоттенхэм” шарафини ҳимоя қилаётган маҳоратли ярим ҳимоячи Алли жами 156 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 50 марта аниқ нишонга олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!