Моуриньо Испанияга футболчи жўнатади

“Рома” ўз сафига бир қатор кучли ўйинчиларни қўшиб олишни уддалаётган. Ёзда қўлга киритилган Меҳмет Зеки Челик, Неманья Матич, Пауло Дибала таркибни анча кучайтириши бор гап.

Шу билан бирга римликлар Жозе Моуриньога керак бўлмайдиган ўн нафарга яқин ўйинчини бошқа жамоаларга ўтказиб юбориш устида ишлаяпти. Ана шундай футболчилардан бири испаниялик Карлес Перес.

“Барселона” тарбияланувчиси ёзги трансферлар мавсуми тугаймай туриб, Ла Лигага кўчиб ўтиўши айтилмоқда.

Карлес Пересга “Сельта” жамоаси жиддий қизиқиш билдиряпти. Виголиклар ўнг қанот ҳужумчисини кейинчалик сотиб олиш шарти билан бир мавсум ижарага олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!