Моуриньо Италия кубоги ҳақида: Бу Европадаги энг ёмон кубок

"Рома" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Италия кубоги форматини танқид қилди.

“Мен ушбу турнирда ғолиб чиқишни истардим. Мен бу совринни аввал бошқа клуб билан қўлга киритганман, энди “Рома” билан бу ишни такрорламоқчиман. Шуни айтишим керакки, менимча бу Европадаги энг ёмон кубок. У кичик клублар манфаатларини ҳимоя қилмайди. Масалан, “Торино” сафарда “Милан”ни мағлуб этди ва кейинги ўйинни яна сафарда ўтказади. Турнирнинг форматини тушунмаяпман. Чемпионни мағлуб этган "Торино" нима учун яна меҳмонда ўйнаши керак? Италия Кубогининг гўзаллиги қаерда?", - деди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Рома” 1/8 финалда “Женоа”ни мағлуб этиб (1:0) мусобақанинг чорак финалига йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!