Моуриньо жамоа АҚШга йўл олгунича Моратани қўлга киритмоқчи
Ads

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳамон “Реал” ҳужумчиси Альваро Моратани қўлга киртиш ниятидан қайтмаяпти.

The Guardian нашрининг маълум қилишича, “қизил иблислар” 24 ёшли испаниялик футболчи борасида “қироллик клуби”га янги таклиф юборишмоқчи. Унга кўра МЮ Мората учун “Реал”га 75 млн евро атрофида маблағ таклиф қилади. Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Манчестер Юнайтед” Испания терма жамоаси ҳужумчиси учун 70 млн евро таклиф қилган эди.

Таъкидлаш керакки, манкуанликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо ушбу трансферни 9 июлга қадар, яъни жамоа АҚШга йўл олгунича амалга ошишига умид қилмоқда.

Маълумот учун, Мората якунланган мавсум Ла Лиганинг жами 26та учрашувида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.