Моуриньо: Жамоани ярим йўлда ташлаб кетмайман!
Жозе Моуриньо ўзига “Ньюкасл”дан бўлаётган таклиф бўйича якуний қарорини билдирди. Англия клуби саудиялик инвесторлар қўлига ўтганидан кейин янги раҳбарият жамоага таниқли мураббийлардан бирини олиб келмоқчи бўляпти.
“Ньюкасл”ни бошқариши мумкин бўлган номзод орасида Жозе Моуриньо ҳам бор.
- “Ньюкасл”да ишлайманми? Йўқ, “Рома”да қолишга қарор қилганман. Кетмайман. “Рома” билан уч йиллик шартнома тузганман ва футболчиларимни ярим йўлда ташлаб кетмайман, - деди Жозе Моуриньо.
Таъкидлаш жоизки, португалиялик мутахассис “Рома”да ҳам “Ньюкасл” талаб қилаётган ишни бажармоқда. Моуриньо “Рома”ни гранд клублар қаторига қўшиши, жамоани Чемпионлар лигасининг мунтазам иштирокчисига айлантириши, Италия кубоги ва УЕФА Конференциялар лигасида ғолиб чиқишини таъминлаши керак.
Фикрлар