Моуриньо жамоасига Туриндан зўр ҳужумчи олиб келмоқчи

"Тоттенхэм" устози Жозе Моуриньо қўл остидаги футболчилар ўйинидан қониқмаяпти.

Шу сабабли, "шпорлар" "Торино" клуби етакчиси Андреа Белоттини кейинчалик сотиб олиш шарти билан бир мавсумга ижарага олмоқчи. Пандемия туфайли Лондол клубининг молиявий ҳолати бу трансферни тўғридан-тўғри амалга оширишга йўл бермайди. Бироқ туринликлар италиялик форвардни фақатгина сотиш учун музокара ўтказмоқчи.

26 ёшли Белотти бу мавсум барча турнирларда 22 та гол уриб, 3 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!