Моуриньо ЖЧ-2018 пайтида Москвага кўчиб ўтади

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо тез орада “Russia Today” телеканали билан ҳамкорликни бошлади.

Португалиялик мутахассис ЖЧ-2018 доирасида 5 кун телеканалда эксперт сифатида қатнашади. Шартнома бўйича Моуриньо ўз иши учун 1 миллион евро даромад топади. Бу таклифни имзолаб, мураббий BBC ва ITV телеканалларига ҳамкорлик бўйича таклифдарига рад жавоб қайтарди.

Маълумот учун, Жозе мундиал давомида муҳим учрашувларнинг шарҳи ва “Russia Today”нинг махсус лойиҳаларида иштирок этиш учун Москвага кўчиб ўтади. Бу ҳақида The Times нашри хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!