Моуриньо катта трансферни уддалади

  • 23 Dec 09:55
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Лейпциг” етакчиси  Марсель Зебитцер “Тоттенхэм”га кўчиб ўтишга рози бўлди.

Tecno

Бу футболчини шахсан Жозе Моуриньо ўз шогирдлари орасида кўрмоқчи эди ва клуб раҳбариятидан уни олиб келишни талаб қилди. Бу трансфер учун лондонликлар 49 миллион евродан воз кечишига тўғри келади.

Зебитцернинг трансфери қишда амалга ошиши учун жамоани Танги Ндомбеле тарк этиши керак. Бу футболчига айни пайтда “Барселона”дан чорлов бўляпти. Агар бу иш ўхшаса, Моуриньо дарров Зебитцерни кўчириб келади.

26 ёшли футболчи жорий мавсумда “Лейпциг” таркибида 15 та ўйинда қатнашиб, учта гол урди ва шунча голли пас оширди. Унинг Бундеслига вакили билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилади.

Comments

You must be logged in to commet!