Моуриньо кўзлаган футболчини илиб кетишди

“Наполи” скаутлари “Тоттенхэм” олмоқчи бўлиб турган Габриэлни Жозе Моуриньонинг бурни тагидан илиб кетди.

“Лилль” ҳимоячисига италияликлар берган таклиф маъқул келди ва у келаси мавсумни А Серияда бошлашга розилик берди.

Энди “Наполи” ушбу трансфер учун францияликлар 20 миллион евро тўласа бўлди. Неаполликлар Габриэл ёзда жамоани тарк этадиган Калиду Кулибалининг ўрнини эгаллашига ишонмоқда. Италияликлар грандлар нишонида турган Кулибали трансферидан 80-100 миллион евро даромад қилмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!