Моуриньо: "Лестер"дан фарқли ўлароқ, биз ички чемпионатга эътибор қаратишимиз керак"

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Лестер"га қарши Конференциялар лигаси ярим финал ўйинидан сўнг, ўз фикрларини билдириб ўтди. Унинг айтишига кўра, "бўрилар" тўпни жуда осон йўқотиб қўймоқда.

"Ишончим комил, ушбу ўйинни кузатган "Рома" мухлислари барчаси Римда ҳал бўлишини эшитиб, хурсанд бўлган. Аммо ишонтириб айтаман, улар 70 минг бўлса ҳам, жавоб ўйини биз учун осон ўтмайди.

Баҳс давомида биз тўпни кўп йўқотдик. Қарши ҳужумларга ўтишнинг деярли иложи бўлмади.

Лекин прессинг ва ҳимояланишда яхши ўйин кўрсатдик. Шунга қарамай, ютуқлардан кўра камчиликлар кўпроқ кўзга ташланди.

Якшанба куни биз шаклланиб бораётган "Болонья"га қарши майдонга тушамиз. "Лестер"дан фарқли ўлароқ, биз ички чемпионатга эътибор қаратишимиз керак. Сабаби, биз келаси мавсум яна Еврокубокларда иштирок этишни хоҳлаймиз", - деди португалиялик мутахассис. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!