Моуриньо “Ливерпуль”га алоқага чиқди

Жозе Моуриньо Англия чемпионидан Райан Брюстерни “Тоттенхэм” беришни сўрамоқда. Лондонликлар бу футболчини Ҳарри Кейннинг ўрнини босишига ишонч билдирмоқда.

Моуриньо ҳозирча Райан Брюстерни янги мавсумда бир йилга ижарага олиб, уни амалда синаб кўрмоқчи.

20 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда ижара асосида “Суонси”да ўйнади ва Англия премьер-лигасининг қатор клублари нишонига айланди.

Ўз ўрнида, Юрген Клопп ҳам ўз шогирдини мавсумолди тайёргарлик машғулотларида синаб кўришга қарор қилган. Унинг ижарага юборилиши ёки таркибга киритили Клоппнинг хулосасидан сўнг ҳал бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!