Моуриньо муаммоларни ҳал қиладиган футболчини чақирди

“Тоттенхэм” бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб раҳбариятига жамоага янги ҳимоячи олиб келиш кераклигини уқтирмоқда.

Айни пайтда “Тоттенхэм” ҳимоясида муаммолар етарли. Давинсон Санчесга барқарорлик етишмаяпти, Эрик Дайер марказий ҳимоячи эмас, Тоби Алдервейрелд эса ҳамюрти Ян Вертонген кетганидан кейин бошқа шериклари билан ишончли ўйнай олмаяпти.

Португалиялик мутахассис ёзда таклиф этиладиган ҳимоячилар рўйхатининг биринчи қаторига “Саутгемптон” аъзоси Янник Вестергорни ёзиб қўйган. Бу футболчи “Саутгепмтон”га “Ливерпуль”га ўтиб кетган Виржил ван Дейкни ўрнини босиш учун олиб келинган эди. Янник икки мавсумдан бери буни шараф билан уддалаб келмоқда.

Даниялик ҳимоячининг ҳозирги жамоаси билан шартномаси келаси йили якунланади. Унга “Тоттенхэм”дан ташқари “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль”дан таклиф бўлаётгани боис, Вестергор янги битим тузмасдан, кучлироқ жамоага ўтиши айтилмоқда.

Шунинг учун ҳам “Саутгемптон” ёзда уни 30-35 миллион фунтга сотиб юборишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!