Моуриньо мурожаат билан чиқди
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа Конференциялар лигаси ярим финалидан ўрин олган "Лестер"га қарши баҳс олдидан мухлисларга мурожаат қилди.
"Мақсадимиз - финалга чиқиш, бу учун ҳаммамиз курашишга тайёрмиз. Мухлислар бизга катта ёрдам беради. Улар "Рома" учун фантастик муҳит яратишига ишонаман. Келганимдан бери ўтган 10 ой давомида биз жуда кўп яхши ва ёмон дамларни бошдан кечирдик.
Биз нафақат ўзимиз, балки томошабинлар учун ҳам ўйнаймиз. Агар стадионга 70 минг мухлис келса, бу умуман ажойиб нарса! Шунингдек, биз улардан шунчаки ўйингоҳга келишини эмас, бизни қўллаб-қувватлашини сўраймиз",-деди португалиялик мутахассис.
Маълумот учун, томонларнинг Англияда ўтган қарама-қаршилигида 1:1 ҳисоби қайд этилганди.
Фикрлар