Моуриньо “МЮ” янги ҳимоячи олиб келмайди
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо сўзларига кўра, қишки трансферлар вақтида клуб янги ҳимоячилар сотиб олмайди.

Бу ойда янги ҳимоячи сотиб оламизми? Йўқ. Мен учта ҳимоячи бу саккиз ўйиндаги ввазиятларни назорат қила олади. Мен улардан бирига ҳар ўйинда дам беришга ҳаракат қиламан. Шанба кунги ўйинда биттаси дам олса, кейин бошқаси ва ҳаказо. Шунингдек, марказда ўйнаш керак бўлса, бизда тўртинчи ҳимоячи Дейли Блинд бор. Бундан ташқари Майкл Каррикни унутмаслик керак, – дейди Моуриньо.

Manchester-United-Depay-Shneiderlin

Португалиялик мутахассис шунингдек, “Манчестер Юнайтед” Мемфис Депай ва Морган Шнейдерлин борасида қониқарли таклиф олмаганлигини айтиб ўтди.