"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо Рим клубига "Манчестер Юнайтед" вакили Мэйсон Гринвудни олиб келмоқчи. Бу ҳақда Англиянинг таниқли "The Sun" нашри хабар берди. 

Маълум бўлишича, Жозе футболчининг имкониятларини яхши билади. У Мэйсонни ижара асосида таркибга қўшиб олинишини режа қиляпти.

Эслатиб ўтамиз, Гринвуд зўравонликда айбланиб, маълум муддат футболдан четлатилганди. Келаси мавсум "қизил иблислар" раҳбарияти уни асосий таркибда майдонга туширишни режалаштирмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!