Моуриньо: Погбанинг жавобгарлиги унинг трансфер нархига боғлиқ бўлмаслиги керак
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби устози Жозе Моуриньо жамоа ярим ҳимоячиси Поль Погбани безовта қилмасликни ва ва 2016 йил ёзида амалга оширилган трансфер нархи сабабли босим ўтказмаслик кераклигини айтиб ўтган.

Менга бирор нарх сабабли унга жавобгарликни қўйиши ёқмайди. Бу айниқса, уч баробар қиммат футболчиларда кўп учрайди. Ишга бундай ёндашмаслик керак. Мен нима учун бундай дейишларини тушунаман, аммо ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Менга асосий таркиб танлаш учун футболчиларнинг ёши, нархи ёки маошини кўрсатманг, – дея Моуриньонинг сўзларини келтиради A Bola нашри.

Поль Погба 2016 йил ёзида “Манчестер Юнайтед”га “Ювентус”дан 105 млн евро эвазига ўтган эди.