Моуриньо:
Ads

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа дарвозабони Давид де Хеанинг “Реал”га ўтмаслигига ишонмоқда.

“Бу борада эшикларимиз узок вақт ёпиқ эди. Аммо, кейинроқ биз уни очишга мажбур бўлдик. Чунки, жамоадан кетишни истаган футболчини ушлаб туриш тўғри иш эмас.

Биз эшикни очган эдик. Бироқ, “Реал” уни яна ёпишга қарор қилди. Де Хеа ҳозир жуда бахтли”, - дейди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “қироллик клуби” де Хеани қўлга киритиш учун бир неча марта ҳаракат қилиб кўрган эди.