Моуриньо "Реал"да Нико Пасни кўрмоқчи, лекин футболчининг ўзи Италияда қолиш ниятида
Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Нико Пас ҳозирча “Комо”ни тарк этишни истамаяпти.
Инсайдер Жанлука Ди Марцио маълумотига кўра, футболчи Италия клубида яна камида бир мавсум қолишни хоҳламоқда.
А Серия вакили ҳам 20 ёшли футболчини сақлаб қолиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Бироқ якуний қарор “Реал”га боғлиқ. Мадрид клуби футболчини 2026 йилда 9 миллион евро, 2027 йилда эса 10 миллион евро эвазига қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Манбага кўра, “Комо” раҳбарияти Жозе Моуриньо “Реал”га қайтгач, Нико Пасни таркибда кўришни истаётганини яхши билади. Шунга қарамай, клуб президентлик сайловлари трансферни камида бир йилга кечиктиришига умид қилмоқда.
Нико Пас ўтган мавсум А Серияда 35 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урди.

Фикрлар