Моуриньо “Рома”да юз берган жанжал ҳақида гапириб берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ярим ҳимоячиси Амаду Диавара ва мухлислардан бири ўртасида юзага келган жанжал ҳақида гапириб берди.

Маълумотларга қараганда, машғулотлардан чиқиш чоғида Диавара ўзидан жамоани тарк этишни сўраган мухлис билан уришиб кетган.

- Бу ерда жисмоний куч ишлатилмади. Диавара мухлиснинг гапига яраша жавоб берди. У профессионал футболчи ва жамоамизда тўп тепиши учун тажрибаси ва салоҳияти етарли. Муносабатларимиз яхши ва у жамоамизда қолиши бизни хурсанд қилади, - деди Жозе Моуриньо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!