Моуриньо “Рома”дан кетадиган бўляпти
Мавсумнинг ҳал қилувчи палласида “Рома” кетма-кет тўртта учрашувда очко йўқотиб, Чемпионлар лигасига йўлланма берадиган кучли тўртликдан чиқиб кетди.
Рим клуби раҳбарияти Жозе Моуриньо бу мавсум ҳам жамоани қитъанинг энг нуфузли мусобақасига олиб чиқа олмаса, португалиялик мутахассиснинг кетишига қаршилик қилмайди.
Ҳозир Жозе Моуриньо ПСЖни қабул қилиб олиши мумкин бўлган мутахассислар орасида фаворит ҳисобланади. RMC Sport экспертлари тажрибали мураббий Париж жамоасини қабул қилиб олишига қатъий ишонмоқда. Манбанинг таъкидлашича, ПСЖ спорт директори Луиш Кампуш Моуриньонинг агенти Жорже Мендеш билан ҳамкорлик борасида келишиб бўлган.
Айрим манбалар Моуриньонинг ўзи ҳам ПСЖни бошқаришга қизиқаётганини ёзмоқда. Жозенинг римликлар билан шартномаси 2024 йилнинг ёзигача имзоланган.
Фикрлар