Моуриньо “Рома”га кимлар кераклигини айтди

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзда клуб мутасаддилари бир неча трансферларни уддалаганига қарамай, таркиб тўлиқ шаклланмаганини айтди.

- Захира ўриндиғига қараб, имкониятларимиз анча чекланганини тушуниш қийин эмас. Бизга биринчи навбатда ҳужумчи керак. Маълум бўлишича, буни уддалик ва у эрта-индин сафимизда бўлади.

Энди бизга жароҳат олиб, узоқ муддатга майдонда ташқарида қолган Жоржиньо Вейналдум ўрнини босадиган ярим ҳимоячи керак бўляпти.

Умумий ҳисобда учта футболчи олишимиз керак, - деди Жозе Моуриньо.

Таъкидлаш жоизки, клуб мутасаддилари Жозе Моуриньо кутган ҳужумчи Андреа Белоттини “Рома” футболчисига айлантиришни уддалади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!