Моуриньо “Рома”га янги ўйинчи танлади

“Челси”да мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаётган 23 ёшли ҳимоячи Трево Чалоба фаолиятини “Рома”да давом эттириши мумкин.

Римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо истеъдодли ўйинчини ўз жамоасида кўрмоқчи. Шу боис, пойтахтликлар январь ойида англиялик ўйинчини ижарага олишга уриниб кўради.

Чалобанинг “Челси” билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача имзоланган. Transfermarkt портали бу футболчини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Чалоба “аристократлар” сафида жами 31 та учрашувда қатнашиб, рқиблар дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилган ва иккита голли пас узатган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!