Моуриньо “Рома”нинг қайси футболчилар билан келишолмай қолгани маълум бўлди
Жозе Моуриньо кутилмаганда “Рома” бош мураббийлигидан озод этилди. Португалиялик мутахассис ўрнини футболчи сифатида “бўрилар” сафида порлаган Даниеле Де Росси эгаллади.
Римга 2021 йили таклиф этилган Моуриньонинг истеъфога чиқарилишига жамоа етакчилари билан зиддиятга боргани сабаблардан бири сифатида кўрсатилди.
Corriere dello Sport нашрининг таъкидлашича, Жозенинг Крис Смоллинг, Рик Карсдорп, Леонардо Спинаццола ва Ренату Саншеш каби ўйинчилар билан муносабатлари таранг ҳолда бўлган. Бу ҳолат жамоанинг натижаларига салбий таъсир кўрсатгани айтилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Жозе Моуриньо аввал ишлаган клубларида ҳам етакчи ўйинчилар билан чиқиша олмагани тарихдан маълум.
Фикрлар