Моуриньо Роналдуни қандай қийнаганини биласизми?
“Реал” ярим ҳимоячиси Лука Модрич “Менинг ўйиним” номли автобиографиясида Жозе Моуриньо ва Криштиану Роналду можаросини ҳам қаламга олган.
- Моуриньонинг муносабати мени ҳайрон қолдирди. Испания кубогида биз 2:0 ҳисобида олдинда эди. Роналду рақиб футболчисини таъқиб қилмади. Жозенинг аччиғи чиқди. Улар майдоннинг ўзида узоқ тортишишди. Танаффусда кийим алмаштириш хонасига қайтганимизда Роналдунинг жуда хафалигини кўрдим, у йиғлаб юборай деб турарди. Роналду “Мен бор кучим билан ўйнаяпман, у эса мени танқид қиляпти”, деди. Моуриньо келиб, яна танқидларини бошлади. Можаро кучайиб кетганидан кейин ўйинчилар уларни ажратиб қўйди, - деб ёзади Лука Модрич.
Роналду “Реал”да Моуриньонинг қўл остида 106 та ўйин ўтказиб, 120 та гол уган.
Фикрлар