Моуриньо: Рунини соғиниб қоламан
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Рунини соғиниб қолишини таъкидлаб ўтди. Футболчи ёзги трансферлар мавсумида “МЮ”дан “Эвертон”га ўтган эди.

Мен уни жуда соғинаман, чунки Руни фантастик ўйинчи. Аминманки, “Эвертону билан яхши муомала қилади. Уэйн жамоада ўзининг энг яхши томонларини кўрсатди. Унинг кетгани бизнинг кучсиз бўлиб қолганимизни англатмайди. Руни жамоада муҳим рол ўйнаган, – дейди Моуриньо.