Моуриньо шогирдлари ҳеч нарсани қойиллатмади

Футболчилик даврида “Милан”да тўп тепган Черногория футбол федерацияси президенти Деян Савичевич “Рома” етакчилари Николо Дзаньоло, Лоренцо Пеллегрини ва бош мураббий Жозе Моуриньо ҳақида фикр билдирди.

“Рома” Жозе Моуриньо қўл остида Конференциялар лигасида ғолиб чиқиб, узоқ кутилган совринга эга бўлди. Кўпчилик ўтган мавсум ўзини кўрсатган Николо Дзаньоло ва Лоренцо Пеллегринини ва жамоани ғалаба сари етаклаган Моуриньони мақтаяпти.

Бироқ, Италия футболини яхши тушунадиган Деян Савичевич бунга қўшилгани йўқ.

- Тиранадаги финалда Дзаньолони бир неча маротаба кўрдим. Мен ундан кўпроқ нарса кутгандим. У ҳам, Пеллегрини ҳам мени ҳайратга солгани йўқ.

Жозе Моуриньо эса, ғалабани худди Чемпионлар лигасини ютгандай нишонлади. У топ даражадаги мураббий бўлишдан ташқари жуда зўр актёр ҳамдир. У нафақат Италияда, балки бутун Европада улкан ютуқларга эришган ва уни доим буюк мураббий сифатида эсга олишади, - деди Деян Савичевич.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!