Моуриньо собиқ шогирдини "Рома"га олиб келмоқчи
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминей Италияга кўчиб ўтиши мумкин. Унга "Рома"дан таклиф бор, дея хабар тарқатди инсайдер Саша Таволиери.
Римликлар сафини Неманья Матич тарк этиши мумкин. Агарда 35 ёшли футболчи жамоадан кетса, унинг ўрни Мактоминей билан тўлдирилиши мумкин. Шотландиялик учун МЮ камида 40 миллион фунт истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2016-2018 йиллар давомида Скотт ва Моуриньо "Манчестер Юнайтед"да бирга ишлаган.
Фикрлар