Моуриньо Сульшер танлаган футболчига кўз тикяпти

“Боруссия”нинг марказий ҳимоячиси Дан-Аксель Загаду тез орада Англия премьер-лигасига кўчиб ўтиши кутилмоқда.

21 ёшли футболчига анчадан бери “Манчестер Юнайтед” устози Сульшер харидор бўлмоқда. Энди франциялик ҳимоячига Жозе Моуриньо ҳам оғиз солмоқда.

Ўз навбатида, дортмундликлар шартномаси 2022 йилда якунланадиган футболчини сотиб юборишга тайёр. Клуб Загаду учун 30 миллион евро миқдорида бадал пули талаб қиляпти.

Загаду 2017 йилдан буён “Боруссия”да 43 та учрашув ўтказиб, тўртта гол урган бўлса-да, жорий мавсумда асосий таркибга кира олмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!