Моуриньо таркибни кучайтириш ишларини бошлади
"Рома" таркибни кучайтириш мақсадида қишда бир қатор трансферларга қўл урмоқчи. Жумладан, Рим клуби "Лион" ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэс билан шартнома имзолаш ниятида.
Бразилиялик футболчи хизматига шахсан Моуриньонинг ўзи қизиқиш билдиряпти. "Бўрилар" унинг трансфери учун 30 миллион евро тўлашга тайёр, "Лион" эса 45 миллион евро сўрамоқда.
Қайд этиш лозим, Бруно ушбу мавсум Франция чемпионати доирасида 17 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди.
Фикрлар