Моуриньо “Тоттенхэм”га қарши бош кўтаргани маълум бўлди

Замонавий футболнинг энг машҳур мураббийи Жозе Моуриньо “Тоттенхэм”даги 17 ойлик фаолиятидан кейин истеъфога чиқарилди. Аслида португалиялик мутахассис чемпионат якунлангач, ёзда ишини топшириши кутилаётган эди.

Журналистларнинг аниқлашича, истеъфо тезлашиб кетганининг аниқ сабаби бор экан.

Маълумки, “Тоттенхэм” Европа футболини остин-устун қилиб ташлаган Суперлигада иштирок этишга розилик берган. Моуриньо клуб раҳбариятининг бу қарорига қарши бош кўтариб, жамоани эрталабки машғулотларга олиб чиқмаган.

Натижада Чемпионлар лигасидан қуруқ қолиб келаётганидан аламзада клуб раҳбарияти Жозенинг баҳридан ўтиб қўяқолди.

Суперлигада “Тоттенхэм”дан ташқари “Милан”, “Арсенал”, “Атлетико”, “Челси”, “Барселона”, “Интер”, “Ювентус”, “Ливерпуль”, “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед”, “Реал” биринчилардан бўлиб қатнашиш фикрини билдирди. Кейинчалик улар қаторига “Бавария”, “Лейпциг”, “Порту” қўшилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!