Моуриньо "Тоттенхэм"ни чемпион қиладиган футболчиларни танламоқда

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо жорий ёзги трансферлар давридаги асосий харидлари рўйхатини тузиб чиқди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, португалиялик мутахассис  раҳбариятдан мавсумлар оралиғида жамоага 5 нафар янги футболчи сотиб олишни сўрамоқда. Унинг рўйхатида "Ницца" ўнг қанот ҳимоячиси Юсеф Аттал, "Реал" марказий ҳимоячиси Эдер Милитао, "Норвич" чап қанот ҳимоячиси Жамал Льюис, "Валенсия" хавбеки Жоффрей Кондогбия ҳамда "РБ Лейпциг" вингери Марсель Забитцер бор.

Бундан ташқари, Моуринью Харри Кейн ва Сон Хин Мин каби ҳужумчиларни жамоада олиб қолишни ҳам сўраган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!