Моуриньо: Туриндаги мудофаа девори олдида кутилганидан кўпроқ хавфли вазиятлар яратдик

Жозе Моуриньо "Рома" "Ювентус" билан тенгма-тенг ўйнади, деб ҳисоблайди (0: 1).

"Туриндаги мудофаа девори олдида биз кутилганидан кўпроқ хавфли вазиятлар яратдик. 0:0 ҳисобида танаффусга бориш уят эди. Сабаби, биринчи бўлимда биз яхшироқ ўйнадик ва 3-4 та хавфли вазият яратдик. Дибала ҳамда ҳужум марказидаги футболчи рақибга кўплаб муаммолар яратди. 

Шундан сўнг биз гол уролмадик ва рикошет орқали гол ўтказиб юбордик. Ҳамма нарса қийинлашади. "Ювентус" янада чуқурроқ ўйнашни бошлади. Бу деворни забт этиш ўта мураккаб эди", - деди "бўрилар" устози. 




Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!