Моуриньо ва "Тоттенхэм" нега огоҳлантирилди?

Жозе Моуриньо бошчилигидаги “Тоттенхэм” клуби ҳукуматнинг коронавирус туфайли жорий этган карантин қоидаларига зид машғулотлар олиб бораётгани учун огоҳлантирилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Ижтимоий тармоқларда португалиялик мутахассис спорт кийимида машғулот ўтказаётган жараёни акс этган видеолавҳалар пайдо бўлди. Ушбу видеода “шпорлар”нинг икки нафар футболчиси - Давинсон Санчес ва Райан Сессеньон 2 метрлик оралиқ масофани сақламасдан ёнма-ён югураётганликлари акс этган.

Британия ҳукумати пандемия даврида очиқ ҳавода фақатгина бир оила вакиллари бирга машғулот ўтказишига руҳсат берган.

“Барча футболчиларимизга очиқ ҳаводаги машғулотлар пайтида оралиқ масофа сақлашлари лозимлиги уқтирилди”, - дейилади “Тоттенхэм” вакили.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!