Моуриньо ватандошини "Фенербахче"га олиб келмоқчи

"Фенербахче" бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб президенти Али Кочдан "Челси" ярим ҳимоячиси Жоау Фелишни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқишни сўради, дея хабар берди "Footmac".

Португалиялик мураббий ҳозирданоқ ҳамюртини жамоасига олиб келишга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, турк клуби уни ижарага олиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. 

Фелиш жорий мавсум Премьер-лига доирасида 9 та беллашувда майдонга тушиб, иккита ўйинда майдонга тушди. Айни вақтда у "Челси"нинг захира футболчиси ҳисобланади.  

Маълумот учун, "аристократлар" Фелишнинг трансфери учун "Атлетико Мадрид"га 50 миллион евро тўлаган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!